Илк бора онлайн тарзда калибрлаш амалга оширилди

Ўзбекистон миллий метрология институтининг Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари маркази контакли термометрия лабораториясида илк бора онлайн тарзда лаборатория шароитларида қўлланиладиган термометрларни калибрлаш жараёни амалга оширилди.

Онлайн калибрлаш жараёни 8-июль Суюқликли шишали термометрларни халқаро тавсиялар асосида калибрлаш мавзусида ўтказилган техник ўқишда олиб борилди. Бугунги техник ўқишда Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари маркази бош мутахассиси Диёр Захидов ҳудудий филиаллар ходимларига саноат ва лаборатория шароитларида қўлланиладиган термометрларни калибрлаш жараёнидаги барча муҳим жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, “савол ва жавоб” шаклида ўтказилган онлайн видеконференция мобайнида иштирокчилар ҳарорат ўлчаш воситаларини калибрлаш лабораторияларига қўйиладиган асосий шартлар ҳамда шишали термометрларни калибрлашда инобатга олинадиган факторлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Матбуот хизмати